Футбол: Ўзбекистон Коста-Рика ва Камерунга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрда Коста-Рика ва Камерунга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.
Таъкидланишича, Осиё футбол конфедерациясининг тақвимига мувофиқ, сентябрь ойидаги миллий терма жамоалар учун белгиланган ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяда ўқув-машғулот йиғини ўтказишни режалаштирган.
Бу йиғин давомида ўзбекистонлик футболчилар 2022 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Камерун ва Коста-Рика миллий терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Камерунга қарши ўйин 23 сентябрь, Коста-Рикага қарши эса 27 сентябрь куни бўлиб ўтади.