Байрамолди ярмаркаларида маҳсулотларни арзон харид қилиш мумкин - фото, манзил

Ярмаркалар 5 сентябрга қадар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Республиканинг барча деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг байрам олди арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Деҳқон бозорлари ҳамда аҳоли зич истиқомат қиладиган маҳаллаларда ташкил этилган ярмаркалар 5 сентябрга қадар ҳар куни соат 08:00 дан 20:00 гача ишлайди.
Мирабадский рынок
“Савдо нуқталарида сотувчиларга расталар, совуткичлар, тарозилар ва маҳсулотларни сақлаш учун омборхоналар, тўлов терминаллари билан таъминлаб берилмоқда”, дейилади хабарда.
Мирабадский рынок
Озиқ-овқат ярмаркасининг формати фермерлар ва деҳқонларга ўз маҳсулотларини пештахталарни ижарага олмаган ҳолда харидорларга тўғридан-тўғри сотиш имкониятини беради.
Мирабадский рынок
Тошкент шаҳридаги асосий 11 та Фарҳод, Аския, Сергели, Эски Жува, Авиасозлар, Қўйлиқ, Юнусобод, Миробод, Қорақамиш, Наврўз ва Чилонзор деҳқон бозорларида мева-сабзавот, полиз, дуккакли, гуруч, гўшт ва сут маҳсулотлари, тухум, ўсимлик ёғи, шакар ва турли ичимликлар савдоси ташкил этилган.
Мирабадский рынок
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда махсус озиқ-овқат ярмаркаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сотилишини кунлик мониторинг қилиб бормоқда.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5