АРМИ-2022

АрМИ-2022: Ўзбекистон ҳарбийлари “Дала ошхонаси”да тенгсиз

Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари 2438,6 балл тўплаб, “Дала ошхонаси” мусобақасида мутлақ ғолиб бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. АрМИ—2022 VIII Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган “Дала ошхонаси” мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари биринчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Марказий ҳарбий округининг "Фориш" тоғ полигонида ўз якунига етган баҳсларда кичик сержант Давлат Ҳасанов, контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Бахтишод Мелиев тайёрлаган торт ва ширинликлар энг юқори балларга муносиб кўрилди.
“Ўзбекистон ҳарбий ошпазлари 2438,6 балл тўплаб Халқаро армия ўйинларининг “Дала ошхонаси” мусобақасида ғолиб бўлдилар!”, - дейилган хабарда.
Ҳарбий ошпазлар IIIдаражали сержант Маъмур Мамарасулов, кичик сержант Жамшид Қўқонов, контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Илёс Ғайбуллаев, новвой ва қандолатчи ошпазлар кичик сержантлар Давлат Ҳасанов, Темур Раҳимов, контракт бўйича ҳарбий хизматчи Бахтишод Мейлиев, техниклар кичик сержантлар Жўраев Нодир, Беҳзод Каримов, Шерзод Мелиқўзиевдан иборат Ўзбекистон жамоаси тенгсиз эканликларини исботладилар.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Россия (2377,4 балл) иккинчи, Беларусь ва Вьетнам жамоалари (2210,7 баллдан) учинчи ўринни эгаллашди. Тожикистон ҳарбийлари (1526 балл) 4-ўринга лойиқ кўрилди.