Тошкентда “Алпомиш ва Барчиной” II халқаро мусобақаси старт олди

Мусобақада Қозоғистон, Тожикистон, БАА, Қирғизистон каби давлатлардан келган 100 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Тошкентда камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” II халқаро мусобақаси старт олди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақлар пойтахтдаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтади.
“Бу йилги баҳсларда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, БАА, Қирғизистон каби давлатлардан 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун беллашмоқда”, дейилади хабарда.
Ҳозирда мусобақанинг 5 та дастурда саралаш босқичи бошланди. 26 август куни барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.