ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида Сергей Шойгу нима деди

Украинада аниқланган АҚШ ҳарбий биологик дастури ШҲТ давлатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда - Шойгу.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг - Sputnik. Бугун 24 август куни Тошкентда бўлиб ўтаётган ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сўзга чиқди.
Қуйида вазир нутқидан асосий фикрларни келтирамиз:
Коалицион хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш учун декабрь ойида Москвада ШҲТ ва МДҲ давлатлари мудофаа вазирларининг учрашувини ўтказиш таклиф қилинди;
️Украинада махсус операция ўтказиш зарурати Киевнинг Донбасс аҳолисига, кейин эса Россияга реал таҳдидлари билан боғлиқ;
️Украинадаги операция режа бўйича кетмоқда, барча вазифалар бажарилади;
Махсус операция ҳужум суръатини секинлаштириш - тинч аҳоли орасида қурбонларини минималлаштиришга қаратилган;
️Кўп сонли украиналик аскарлар ўз ихтиёри билан таслим бўлди, Киев уларнинг ошкора гувоҳликларидан қўрқиб, асирлар сақланаётган бинога зарба берди;
️АҚШнинг Украинадаги мақсади - рақобатни йўқ қилиш ва бошқа давлатларни огоҳлантириш учун Россияни стратегик йўқотишга эришишдир;
️АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Украинага қурол етказиб берилиши қурбонлар сонини кўпайтирмоқда ва бу мамлакат ҳудудидаги ҳарбий можароларни узайтирмоқда;
️Келаси йили Россияда ШҲТ “Тинчлик миссияси” аксилтеррор машқлари ўтказилади;
️Махсус амалиёт чоғида тафсилотлари маълум бўлган АҚШ ҳарбий биологик дастури ШҲТ давлатларига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда;
️Қўшма Штатлар ўзининг глобал гегемонлиги учун Жануби-Шарқий Осиёдаги хавфсизлик архитектурасини бўлишга уринмоқда, Хитойга қарши фронт тузилмоқда;
️Афғонистондаги вазият ёмонлашаётган бир пайтда Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги базаларининг жанговар тайёргарлигини оширмоқда.
Маълумот учун, бугун 24 август куни Тошкентда ШҲТ давлатлари мудофаа вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этишмоқда. Хитой мудофаа вазири Вей Фенхе онлайн форматда иштирок этмоқда.
Учрашувнинг фахрий меҳмонлари: ️Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ️ШҲТ Бош котиби Чжан Мин, ️ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев ҳамда ️Беларус Мудофаа вазири Виктор Хренин.