Россия Федерация Кенгаши Трассни “гранатали маймун”га қиёслади

Сергей Цеков Лиз Трасснинг ядро қуролидан фойдаланиш ҳақидаги баёнотидан сўнг, уни “гранатали маймун”га таққаослади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг мамлакат бош вазири лавозимига номзоди нафақат Россия, балки Европа ва бутун дунё учун хавф туғдиради, унинг ядро қуролидан фойдаланишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти “гранатали маймун” ҳолатига ўхшайди, дейди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси аъзоси Сергей Цеков РИА Новостига.
“Бу “гранатали маймун”нинг одатий мисоли — ундан ҳамма нарсани кутиш мумкин”, - деган сиёсатчи.
Цековнинг фикрича, Трасс нафақат Россия учун, балки Буюк Британиянинг ўзи ва бутун дунё учун ҳам хавф туғдиради.
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири лавозими учун курашаётган Трасс, агар керак бўлса, ядро қуролини ишга тушириш тугмачасини босишга тайёрлигини айтган эди.
Маълумот учун, апрель ойида Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирус пандемияси даврида Даунинг-стритдаги базмлар билан боғлиқ жанжалларга қарамай, у бош вазир курсисида қолиши ва 2024 йилга белгиланган навбатдаги парламент сайловларида қатнашиши мумкинлигига ишонч билдирган эди.
Бироқ, 7 июль куни, Британия ҳукумати аъзоларининг оммавий истеъфога чиқиши ортидан, у консерваторлар партияси раҳбари ва бош вазир лавозимларини тарк этишини эълон қилди. Жонсон партия янги етакчини сайламагунча ўз лавозимида қолмоқда.
Айни вақтда мамлакат собиқ молия вазири Риши Сунак ва ташқи ишлар вазири Лиз Трасс бош вазирлик учун кураш олиб бормоқда.