Осиё чемпионати: ўзбекистонлик пара таэквондочилар 6 та медални қўлга киритишди

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 2 ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик пара таэквондочилар Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида олтита медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақида Миллий Паралимпия қўмитаси хабар берди.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.
Осиё чемпионати: ўзбекистонлик пара таэквондочилар умумжамоа ҳисобида 2 ўринни қўлга киритишди

“Қитъанинг 21 давлатидан 100 дан ортиқ спортчи қатнашган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг 2-ўринни эгаллади. Кучли учликдан эса Қозоғистон жой олди”, - дейилади хабарда.

Осиё чемпионати: ўзбекистонлик пара таэквондочилар умумжамоа ҳисобида 2 ўринни қўлга киритишди
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин:
-63 кг: Қудрат Ҳайдаров
+65 кг: Гулжаной Наимова
Кумуш:
-47 кг: Зиёда Исоқова
Бронза:
-63 кг: Қудрат Суюнов
-70 кг: Асил Ҳусанов
+80 кг: Асад Анваров
Қолаверса, Ўзбекистон Осиё чемпионатининг энг яхши жамоаси, бош мураббий Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши тренери номига лойиқ кўрилди.
Осиё чемпионати: ўзбекистонлик пара таеквондочилар умумжамоа ҳисобида 2 ўринни қўлга киритишди