Байрам кунлари жамоат транспорти қандай ҳаракатланиши маълум қилинди

Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллигинининг 31 йиллик байрами муносабати билан жамоат транспорти тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Қайд этилишича, 1-4 сентябрь кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги муносабати билан, жамоат транспорти қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
1 сентябрь, пайшанба–Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
2 сентябрь, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
3 сентябрь, шанба– одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
4 сентябрь, якшанба –одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.