АРМИ-2022

АрМИ-2022: Ўзбекистон “Ҳарбий-тиббий эстафета”да 2-ўринни эгаллади

Ўзбекистон ҳарбий тиббиётчилари 15 та давлат орасидан фахрли иккинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари фахрли иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Беллашувларда дунёнинг жами 15 та давлатидан бўлган ҳарбий тиббиётчилар ўзаро баҳслашишди.
Мусобақа низомига кўра, эркаклар ва аёллардан иборат ҳар бир жамоа таркибидан ўрин олган шифокорлар, ўрта тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчилар жами 4 шарт: отиш тайёргарлиги, ягона тўсиқлардан ўтиш, махсус тайёргарлик (жанг майдонидан шартли ярадорли олиб чиқиб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш) ҳамда жамоавий биринчилик бўйича куч синашди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Якунда биринчи ўрин Россия жамоасига насиб этди. Иккинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси эгаллади. Учинчи ўринга Вьетнам ва Беларусь жамоалари лойиқ кўрилди.
Шунингдек, мусобақа доирасида ҳайдовчилар ўртасида махсус тўсиқлардан ўтиш баҳсларида Ўзбекистон вакили кичик сержант Достон Маҳмудов “Энг илғор ҳайдовчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга эга чиқди.
Достон Махмудов