Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ Украина можаросининг бошида Россиянинг ғалабасига ишонган

Россия Федерациясининг тезкор ғалабасига ишончи комил бўлган АҚШ Украинага фақат Stinger ва Javelin кўчма қуролларини етказиб берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланган илк кезларда Вашингтон Киевга фақат кўчма қуроллар етказиб берди, чунки Оқ уй “Украина тезда ютқазади”, деб ҳисоблаган эди. Бу ҳақда “The Washington Post” Пентагондаги исмини ошкор этмаган манбасига таяниб хабар берган.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, Қўшма Штатлар Украинага Stinger ва Javelin кўчма қуролларини етказиб берган. Бунинг сабаби, Қўшма Штатларнинг Россия Федерациясининг тезкор ғалабасига ишончи комил бўлган.
Мақола муаллифлари Украина Қуролли кучларида артиллерия учун техника ва ўқ-дорилар чекланганини таъкидлаган. Бу АҚШ ва унинг иттифоқчиларини “Киевнинг захирасини тўлдиришга” мажбур қилган.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.