ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлади.
Қайд этилишича, Меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолган. Шу боис, барча болалар пойтахтда жойлашган 22-сонли Меҳрибоник уйига ўтказилди.
“Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи Оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтимизда барпо этилган 5та Оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилди”, дейилади хабарда.
Меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 нафар бола тарбияланди. 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинди. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этди.