ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тошкент халқаро аэропорти 23 августдан бошлаб учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳга кириш вақтинчалик чекланади. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Айтилишича, автотураргоҳ реконструкция ишлари муносабати билан ёпилади.
“Аэропортга келувчилар кузатиш ва кутиб олиш учун эстакада ёки ён атрофдаги бошқа автотураргоҳлардан фойдаланишлари мумкин”, дейилади хабарда.
Шу ҳафта охиригача учиб келиш зали ёнидаги автотураргоҳлар қайта ишга туширилади.