АРМИ-2022

“Танк биатлони”: Ўзбекистоннинг ярим финалдаги иштироки

АрМИ—2022 Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилаётган “Танк биатлони” мусобақасининг ярим финал баҳслари бошланди.
Sputnik
Мусобақанинг 1-дивизионида иштирок этаётган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси бугун "Эстафета" шартида Беларусь, Мўғулистон ва Россия жамоалари билан беллашмоқда.
Мазкур шартнинг иккинчи гуруҳида Хитой, Озарбайжон, Вьетнам ва Қозоғистон жамоалари ҳаракатланади.
Таъкидлаш жоизки, финал босқичига эса иккала гуруҳнинг энг яхши натижа қайд этган 4 та жамоаси йўл олади.