Самарқанд халқаро аэропортидаги айрим парвозлар бекор қилинди

Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлашлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропортидан амалга ошириладиган айрим авиақатновлар техник сабабларига кўра бекор қилинди. Бу ҳақида “Uzbekistan Airways” хабар берди.
Айтилишича, 12 сентябрдан 20 сентябргача режалаштирилган қуйидаги йўналишдаги парвозлар бекор қилинди:
HY041/042, HY043/044 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;
HY275\276 Самарқанд – Истамбул – Самарқанд;
HY605\606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;
HY767\768 Самарқанд – Олмаота – Самарканд;
HY639\640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд;
HY9606\9605 Москва – Самарқанд – Москва.
“Йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.