Ўзбекистонлик спортчилар ММА бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда 13 та медални қўлга киритишди

БААдаги жаҳон чемпионатида 42 та давлатдан 479 нафар спортчи медаль учун кураш олиб борди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. 17-20 август кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ММА (аралаш жанг санъатлари) бўйича 12-13, 14-15 ва 16-17 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Узбекистанцы завоевали 13 медалей на молодежном чемпионате мира по ММА
Шоҳсупага кўтарилган 16-17 ёшли ўзбекистонлик спортчилар:
Олтин:
Анваржон Ҳасанов
Амирхон Зиёдинов
Нуруллохон Абдуллаев
Бронза:
Нозимжон Сотволдиев
14-15 ёшли спортчилар:
Олтин:
Муҳаммадали Ходжимияров
Абдуллазиз Абдусатторов
Кумуш:
Ҳожиакбар Носиржонов
Бронза:
Иброҳимжон Ботиров
Миржалол Мирсаидов
12-13 ёшли спортчилар
Кумуш:
Беҳрузбек Равшанов
Бронза:
Меҳрожбек Тошпўлатов
Беҳрузбек Баҳромов
Баҳодир Собиржонов
Мазкур жаҳон чемпионатида 42 та давлатдан 479 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.