Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди

Президент “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф доирасида, шунингдек, вилоятдаги бунёдкорлик ишлари билан танишилади.
Бироз аввал Sputnik мухбирлари бу мажмуанинг расмий очилиш маросимидан бир неча соат олдин унинг илк меҳмонларидан бири бўлишгани хабар қилинган эди.
15−16 сентябрь кунлари Ўзбекистон раислиги доирасида Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити бўлиб ўтади. ШҲТнинг Самарқанддаги саммити Ўзбекистонда ўтказилган тўртинчи саммит бўлади. Илгари халқаро миқёсдаги бундай муҳим тадбир 2004, 2010 ва 2016 йилларда Тошкентда ўтказилган.