ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Фақат Россия билан келишув Украинага хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин эди, аммо Украина ҳукумати бу имкониятдан воз кечди, деб ҳисоблайди Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.
“Фақат Россия билан келишув хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин. Лекин Ғарб пуллари ва ракеталари билан рағбатлантирилган Украина ҳукумати буни рад этди”, деб ёзди у сешанба куни Telegram-каналида.
Медведевга кўра, энди Америка Қўшма Штатлари ҳам Украина президенти Владимир Зеленскийга ёруғ келажак кафолатини таклиф қилмайди.
“Киев режими тушунадики, (Украинанинг ҳозирги раҳбарлари) учун хавфсизлик кафолати умуман йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳатто Қўшма Штатлар ҳам Зеленский ва унинг шерикларига ёруғ келажак кафолатини таклиф қилмайди. Бундан маъно йўқ”, дейди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.
Медведевга кўра, энди ҳеч ким Украинани НАТОга қабул қилмайди, гарчи иттифоқда русофоблар бўлса ҳам. Чунки улар ўз жонига қасд қилишмайди. Бу махсус ҳарбий операциянинг бевосита натижасидир.