Футбол: Ўзбекистон Эрон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон жамоаси “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” турнирини 1 очко билан бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Тошкентдаги “ЖАР” стадионида “Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” турнирининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар жамоалари ўйини бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ўйиннинг 72-дақиқасига келиб Ризо Ганди Пур эронликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди
Бироқ асосий вақтга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, Аминбек Ёқубов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Шу тариқа, Oʻzbekiston U-16 турнирни 1 очко билан бошлади.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
Маълумот учун, хотира турнирида Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этмоқда. Учрашувлар “ЖАР”, “Пахтакор”, “Қибрай” стадионлари ҳамда “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ўтказилди.