ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳаракат таркибига яна 10 та янги автобус олиб келинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, “SAZ LE-60" русумли автобуслар "Самарқанд автомобиль заводи"да ишлаб чиқарилган. Ҳозирда улар “Тошшаҳартрансхизмат” тасарруфидаги "2-Автобус саройи" филиалига етказилди.
“Жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш доирасида бугунги кунга қадар ушбу русумдаги сотиб олинган жами автобуслар сони 80 тага етди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Тошшаҳартрансхизмат” ҳаракат таркиби президент томонидан қабул қилинган ПҚ–111-сонли қарорга мувофиқ янгиланиб борилмоқда.
SAZ LE-60 - бу паст полли шаҳар йўловчи автобуси бўлиб у Isuzu дизель двигатели билан жиҳозланади. Автобуснинг йўловчи сиғими 56 кишини ташкил қилади, 25та - ўтириш жойи, 31та туриш жойи.