ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Бугун, 22 август куни Россия Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганига 10 йил тўлди.
Россиянинг ЖСТга қўшилиш жараёнида бош музокарачи бўлган Максим Медведков воқеа тарихидан энг қизиқ эпизодларни РИА Новостига айтиб берди:
Музокараларда Россиянинг энергетика ресурсларидан фойдаланиш - энг қийин масала бўлди. ЖСТ Россиядан "Газпром"ни тоғ-кон қазиб олиш ва транспорт компаниясига бўлишни, энергия ресурсларига экспорт божларини бекор қилишни, ички бозорда газ ва электр энергиясига жаҳон нархларини белгилашни талаб қилишган эди. Лекин Россия бу талабларнинг барчаси рад этди ва ЖСТга ушбу мажбуриятларсиз қўшилди.
️Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши тўғрисидаги баённоманинг оғирлиги 3,5 кг, яъни ғишт оғирлигига тенг;
️Россиянинг ЖСТдаги тариф мажбуриятларида 40 мингдан ортиқ рақамлар мавжуд;
Россия делегацияси 2001 йилдан 2011 йилгача ЖСТнинг 70 дан ортиқ аъзоси билан 1200 дан ортиқ музокаралар ўтказди ва фақат битта учрашувга кечикди, бу эса самолётнинг кечикиши билан боғлиқ;
️Айрим музокаралар олиб бораётган ҳамкорлар Россиянинг ЖСТ олдидаги келажакдаги мажбуриятлари доирасини ўзгартириш умидида яширинча равишда келишилган матнларини ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Лекин улар муваффақиятга эриша олишмади;
️Россия Женевага ЖСТ котибиятига қўшилиш ҳақидаги олти ойлик муддат муддат тугашига бир неча соат қолганда ҳужжатни топширди. Ҳужжатни аэропортдан ЖСТ штаб-квартирасига етказиб беришни таъминлаган дипломат кейинчалик автомобиль рулида бу 6 км масофани босиб ўтиш унинг ҳайдаш амалиётида энг қийин бўлганини айтди;
Бугун Россия ЖСТдан чиқишни ўйлаяпти
Украинада махсус операция бошланганидан сўнг, Ғарб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган чеклов чоралари киритди. Ушбу муносабат билан Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга ЖСТ аъзоларининг хулқ-атворини синчиклаб ўрганиб чиқишни, уларнинг фаолияти ташкилот низомига муовофиқми ёки йўқлигини текиришни топширган эди. Бугунги кунда Россия Давлат Думасининг ихтисослашган қўмиталари ЖСТ ва унинг алоҳида аъзоларининг фаолиятини ўрганиб чиқмоқда ва баҳоламоқда.
Сўнгги ойлар давомида Россия бир неча халқаро ташкилотлардан чиқишини эълон қилди. Хусусан Европа Кенгаши, Болтиқ давлатлари кенгаши ва ҳатто БМТинг исон ҳуқуқлари кенгаши ва Жаҳон Туризм ташкилотидан чиқишини эълон қилди.