ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Россияликлар орасида Ўзбекистонга саёҳатга бўлган талаб бир неча баробар ошди. Бу ҳақидпа Россия Туроператорлари ассоциацияси (АТОР) маълум қилди.
Ўзбекистон россияликлар учун тобора жозибадор сайёҳлик масканига айланиб бормоқда. Агар жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга Россия Федерациясидан 29 минг нафар фуқаро ташриф буюрган бўлса, май ойида республикага Россиядан 47,5 минг, май ойида – 53 минг, июлда эса 61 мингдан ортиқ киши келган, - дейилади Ассоциация хабарида.
АТОР маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрелидан июлигача Ўзбекистонга 190,5 мингдан ортиқ Россия фуқаролари келган. Бутун йил давомида Россиядан деярли бир хил миқдордаги саёҳатчилар - 190 минг киши республикага ташриф буюришди.
“Эҳтимол, ҳозирги динамикани сақлаб қолган ҳолда, 2022 йил охирига келиб, россияликлар Ўзбекистонга 450 минг марта ташриф буюрган 2019 йилдаги пандемиядан олдинги йилга нисбатан кўпроқ бўлиши мумкин”, — деб ёзмоқда АТОР.
Ўзбекистоннинг машҳурлиги ошишига парвозларнинг қулайлиги ва хилма-хиллиги, ковид чекловларининг йўқлиги, виза режими ва тил тўсиғининг йўқлиги сабаб бўлди, дея аниқлик киритмоқда Ассоциация. Шунингдек, русларни арзон нархлар, саёҳат хавфсизлиги ва халқаро банк карталарини чиқариш имконияти ўзига жалб қилади.
Россиялик сайёҳлар орасида Ўзбекистонда энг оммавий жойлар бу - Самарқанд ва Бухородан иборат. Шунингдек Хивага ҳам қизиқиш ортиб бормоқда.