ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия Арктикани жуда фаол ривожлантиряпти, шунингдек, Шимолий муз океани тубидан табиий ресурслар қазиб олишни кенгайтирмоқда. Бу ҳақда Атлантика Кенгашининг Евроосиё марказининг мустақил катта илмий ходими Дайан Фрэнси Американинг “The Hill” нашри учун ёзган мақоласида маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
“(Арктика - Таҳрир.) Кенгаш мавжуд бўлган 20 йил ичида Москва ерга шафқатсиз даъво қилди ва минтақада фаол тарзда нефть қидиришни бошлади”, деб ёзади у.
Мутахассис Вашингтонни Арктикани менсимасликда айблади. У буни Россия томонидан ҳудуднинг жуда тез ривожлаётганининг сабаби деб атади.
“Қўшма Штатларнинг ярмига тенг бўлган Шимолий Муз океани узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолди”, дея шикоят қилди у.
Фрэнсининг таъкидлашича, Россия Европа ва Осиё ўртасида юк ташиш алоқаларини таъминловчи Шимолий денгиз йўлига кўп пул тикмоқда. Бундан ташқари, мамлакат нефть қидиришни бошлаган ва унинг сув остида қолган континентал шельфи Шимолий Муз океанининг катта қисми остида жойлашганлигини даъво қилмоқда.