ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари қолдиғи 1 август ҳолатига 34 607,3 млрд долларни ташкил қилди. Июль ойи давомида олтин-валюта захиралари 976,2 млн долларга камайган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.
Бунда захираларнинг валюта қисми 830,4 млн долларга, олтин қисми эса 142,5 млн долларга қисқарган.
“Ялпи халқаро захиралар 2022 йил бошидан 531,9 млн долларга ёки 1,5 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1758,90 долларгача пасайишининг таъсири 483,6 млн долларни ташкил қилди”, - дейилади шарҳда.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 июль ҳолатига қарийб 35,6 млрд долларни ташкил қилганди.