Ўзбекистон спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда 4 та медални қўлга киритди

София шаҳрида бўлиб ўтган дунё биринчилигида ўзбекистонлик курашчилар 1 та олтин ва 3 та бронзага эга чиқишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Дунё биринчилигида шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик курашчилар:
Олтин:
-65 кг: Умиджон Жалолов (эркин кураш)
Бронза:
-74 кг: Жафар Чулибаев (эркин кураш)
-77 кг: Самандар Бобоназаров (юнон-рум кураши)
-125 кг: Темурбек Насимов (юнон-рум кураши)
Ғалабанинг катта-кичиги бўлмайди – мураббий Жонхўрозов