ЛХР кончилари қандай қилиб ватанни ҳимоя қилиш ва кўмир қазиб олишни уддасидан чиқишмоқда

“Должанск- Капитальная” кони Луганс халқ республикасидаги энг йирик ва муҳим кўмир қазиб олувчи корхоналардан биридир. Ходимларининг учдан бир қисми фронтга кетган кон қандай ишлаётгани - Sputnik эксклюзив видеосида.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон мухбири ЛХРнинг энг йирик кўмир конларидан бири “Должанск- Капитальная”да бўлди. Айнан шу ерда дунёдаги энг яхши кўмир тури антрацит қазиб олинади.
Антрацитдан ҳар қандай печда ва қозонда фойдаланиш мумкин. Унинг ҳиди деярли йўқ ҳамда юқори иссиқ ўтказувчанлик хусусиятига эга. Шу сабабли бу кўмир дунёдаги энг сифатли ёнилғи ҳисобланади.
“Должанск- Капитальная” - шаҳар ташкил этувчи корхона . Бу ерда 1100 нафар одам ишлайди. 430 нафари фронтга кетган. Бироқ шунга қарамасдан кон аввалги тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ерда ойига 40 минг тонна кўмир қазиб олинади.
Кончиларга ёрдам бергани ҳатто аёллар ҳам келишган. Донбассдаги иссиқлик электр станциялари фақат антрацитда ишлайди. Кўмир қазиб олиш тўхтатилиши эса энергетика инқирозини келтириб чиқарган бўларди.
Донбасснинг кўмир конлари илгари хусусий қўлларда бўлган. Энди эса фақат ЛХР ҳукумати таъсисчи саналади. Қазиб олинган кўмирнинг катта қисми ҳозир республиканинг ички бозорига йўналтирилмоқда, уни иссиқлик билан таъминлаяпти.
Турли қийинчиликларга қарамасдан, “Должанск- Капитальная”да янги кўмир қазиб олиш жойи ишга туширилади ва чиқимларни камайтириш учун ишчиларнинг ўзи барча асбоб-ускуналарни мустақил таъмирлашмоқда.
ЛХРнинг йирик кўмир кони республика озод қилингандан кейин қандай фаолият юритмоқда – батафсил бизнинг эксклюзив видеомизда.