ФСБ журналист Дугинанинг қотилини аниқлади

Қотил жиноятни содир этган замон Эстония орқали Россия ҳудудини Эстония орқали тарк этишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати якшанба куни қурбон бўлган журналист Дарья Дугинага суиқасд уюштирган шахсни аниқлади.
Ушбу жиноят Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланган ва содир этилган.
У️нинг ижрочиси - Украина фуқароси Вовк Наталя Павловна (1979 йилда туғилган) - 2022 йил 23 июлда қизи Шабан София (2010 йилда туғилган) билан бирга Россия ҳудудига кириб келган. Дарьянинг турмуш тарзи ҳақида маълумот тўплаш учун у Москвада марҳум яшаган уйда квартира ижарага олган.
Қотиллик содир бўлган куни, 21 августда у қизи билан "Традиция" фестивалида бўлган. Масофадан туриб бошқарилувчи бомба портлатилганидан сўнг у Псков орқали Эстонияга чиқиб кетган.
Журналистни кузатиш учун жиноятчилар Мини Сооpеr русумли автомашинадан фойдаланган, Россияга киришда улар Е982ХН DPR - ДХР авторақамларидан фойдаланишган. Москвада – Қозоғистон рақамлари – 172AJD02, чиқиш вақтида эса – Украина рақамларидан фойдаланган – АН7771IP.
Россия президенти Владимир Путин ҳам марҳум Даря Дугинанинг оиласига ҳамдардлик билдирди.
"Ёвуз, шафқатсиз жиноят - меҳрибон, ҳамдард ва истеъдодли шахс, чинакам рус қалбига эга бўлган истеъдошли журналист, олим, файласуф, ва ҳарбий мухбир Даря Дугинанинг умрини зомин қилди. У халққа, Ватанга ҳалол хизмат қилди, у Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари қандай бўлиши кераклигини амалда исботлади", - деб ёзган Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 21 август тунда Москва вилоятида Даря Дугинанинг автомобили масофадан туриб портлатиб юборилган эди. Мутахассислар айтишига кўра, ушбу суиқасд аслида Дарянинг отаси файласуф Александр Дугинга қарши уюштирилган. У тасодиф туфайли сўнгги дақиқада бошқа автомобилда шаҳарга қайтишга қарор қилган.