Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди

Жамолиддин Хожиманов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Жамолиддин Хожиманов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 18 август куни тегишли фармойишни имзолаган.
Тайинловга қадар Жамолиддин Хожиманов Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, 8 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан туманнинг собиқ раҳбари Шавкат Мавлонов ва прокурори Иззат Бозоров лавозимидан озод этилган эди.
Уларнинг ишдан кетишига Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида кўплаб эман дарахтларининг томир қисмига шикаст етказилгани сабаб бўлди.