АҚШ яқин орада ташқи қарз бўйича дефолтга учраши мумкин – Патрушев

Патрушевнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат ва энергия нархларининг кўтарилишига асосий сабаб АҚШ ва Европада фаолият юритаётган “босмахона”дир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Вашингтон яқин келажакда ўзининг ташқи қарзи бўйича дефолтга учрайди, дейишга асос бор: қарз олишнинг назоратсиз ўсиши АҚШ давлат қарзининг 30 триллион доллардан ошиб кетишига олиб келди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
“Ушбу динамикани ҳисобга оладиган бўлсак, яқин келажакда бу мамлакатларда ушбу қарзга хизмат кўрсатишда муаммолар пайдо бўлади, деб ишониш учун барча асослар бор. Натижада Вашингтон Россия олдидаги мажбуриятларини бажармагани каби дефолт эълон қилади. Ҳар қандай давлатнинг АҚШ доллари ва евродаги молиявий активлари шунчаки ўғирланади”, деди у Россия Федерацияси ва АСЕАНга аъзо давлатлар олий вакиллари ўртасида видеоалоқа орқали ўтказилган маслаҳатлашувлар чоғида.
Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат ва энергия нархларининг кўтарилишига асосий сабаб АҚШ ва Европада фаолият юритаётган “босмахона”дир.
Маълумотларга кўра, пандемия даврида сўнгги 40 йилдаги энг катта пул маблағи эмиссияси содир бўлди: АҚШ 5,9 триллион доллар, Европа 2,9 триллион еврони босиб чиқарди. Қарз олишнинг назоратсиз ўсиши АҚШ давлат қарзининг 30 триллион доллардан ошиб кетишига олиб келди.