Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Херсонда Россиянинг гигант байроғи ҳилпиради – видео

Херсон шаҳрининг энг баланд нуқтасиида энг катта Россия байроғи ўрнатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Херсон жамоат ташкилотлари шаҳарнинг энг баланд нуқтаси – Херсон телеминорасида ўлчами 4х6 метр бўлган байроқни кўтаришди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу акция Россия байроғи куни муносабати билан ўтказилмоқда. Бугун ҳилпираган байроқ озод қилинган ҳудудларда кўтарилган энг катта Россия байроғидир.
22 август Россия байроғи куни сифатида нишонланади.
Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисми назорат остига олинди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатила бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тиклана бошланди. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.