ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған президент сайловини муддатидан олдин ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг “Welt am Sonntag” нашри хабар бермоқда.
“Президент Эрдоған сайловни бу йилга кўчириши мумкинлигининг бир неча аломатлари мавжуд. Эҳтимол, кузда бўлиб ўтада. Бу қисқа муддатли истиқболда рўй бериши мумкин”, - дея ёзади нашр Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (EEAS) ва ЕИ дипломатларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, жабрланган Туркия иқтисодиётининг бу ёзда туризм даромадларидан қисқа вақт ичида тикланиши ва аҳоли кайфиятининг яхшиланиши мумкинлиги муддатилан олдинги сайловнинг муҳим сабаби бўлиши мумкин.
Аввалроқ Туркия адлия вазири Бекир Боздаг президент сайлови 2023 йил18 июнь куни бўлиб ўташини маълум қилгани хабар қилинган эди.