ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. “Qanot Sharq” авиакомпанияси Тошкент – Фарғона – Москва йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
“Qanot Sharq” авиакомпанияси Фарғона халқаро аэропорти орқали ўзининг илк Тошкент – Фарғона – Москва йўналишидаги мунтазам парвозларини амалга оширишни бошлади”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, парвозлар Airbus A320 ҳаво кемасида амалга оширилади. Қатнов хафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари бажарилади.
Аввалроқ “Qanot Sharq” Петербургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.