ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Иқболжон Холдоров Мексикада ўтган бокс оқшомида рақибини муддатидан аввал мағлуб этди.
Бокс оқшомида унга мексикалик Мариэл Бустаманте рақиблик қилди. Жанг Холдоровнинг устунлиги билан бошланди. Рақиб кетма-кет кучли зарбларни ўтказиб юборди. Учинчи раундда ҳакам жангни муддатидан аввал тўхтади.
Шу тариқа Иқболжон профессионал боксдаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.