ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган ташқи босим шароитида ўзини Ғарб таҳлилчилари башорат қилганидан ҳам барқарорроқ эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда “Financial Times” газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг қайд этишича, Россия Марказий банкининг капитал ҳаракатини назорат қилиш чораларини киритиши ва асосий ставкани кескин оширгани рублни барқарорлаштирган.
Қолаверса, энергия ресурслари нархининг кўтарилиши ва ёнилғининг Хитой, Ҳиндистон ва Туркияга етказиб бериш ҳажмининг кўпайиши Европа давлатларининг Россиядан газ ва нефтдан воз кечиш уринишларини барбод қилди.
Шунингдек, нашр бир қатор Ғарб компаниялари Россияда фаолиятини давом эттираётганини ва Россия бозорини тарк этишга қарор қилганлар ўз активларини маҳаллий ишбилармонларга сотишганини, шу сабабли корхоналарнинг ўзи ҳамон фаолият юритаётганига эътибор қаратган.