Бир кунда уч маротаба газли ичимлик, ширинлик истеъмол қилиш иммунитет пасайишига олиб келади. Бу эса организмни вирусли касалликларшга тезроқ чалинишга олиб келади, дейди Игнатикова.
Айниқса, қандли диабет билан оғриган инсонларда инфекцияларга чалиниш осон. Шунингдек, шифокор COVID-19 касаллиги кўпаяётган пайтда ширинликларни асло истеъмол қилмасликни тавсия қилди.
Спиртли ичимликларнинг организмга салбий таъсири кўпчиликка маълум. Иммунитет саломатлиги учун аслида ундан бутунлай воз кечиш керак.