ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Санкт-Петербург давлат университетининг ваколатхонаси очилди.
Ваколатхона “Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритади.
Ваколатхона ҳудуддаги олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, корпоратив сектор билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, рус тили, тарихи ва маданиятини тарғиб қилиш, шунингдек, академик алмашинувларни, қўшма илмий ва таълим лойиҳаларини ривожлантириш билан шуғулланади.
Муассаса базасида давра суҳбатлари, онлайн маърузалар, тақдимотлар, конференциялар, семинарлар, амалий машғулотлар, россиялик олимларнинг чиқишлари ва рус тилидан тест синовлари ўтказилади.
Кузда “Сунъий интеллект ва уни замонавий саноатда қўллаш усуллари”, “Уяли ва генетик технологиялар соҳасидаги тенденциялар”, “Марказий Осиё мамлакатлари анъаналарининг Россия маданиятига таъсири” мавзуларида илк маърузалар ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Россия университетларининг филиаллари сони бўйича етакчилик қилмоқда. Республикада Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Менделеев номидаги Россия кимё-техника университети, Герцен номидаги давлат педагогика университети, ВГИК, МИСиС, МИФИ, МГИМО а ўз филиалларини очган.