АРМИ-2022

Ўзбекистон “Хавфсиз муҳит” беллашувининг дастлабки босқичида биринчи бўлди

Ўзбекистон жамоаси “Хавфсиз муҳит” беллашувларининг дастлабки босқичида биринчи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Самарқанд вилоятидаги “Сазаган” дала ўқув майдонида старт берилган “Хавфсиз муҳит” мусабақасининг биринчи — “Якка тартибдаги пойга” баҳслари ниҳоясига етди.
Шиддат билан старт олган жамоалар “Пойга йўлаги” бўʻйлаб жанговар техникаларда турли манёврларни амалга ошириб, жанг майдонида талаб этиладиган тезлик ва маҳоратларини намойиш этишди.
Натижаларга кра, энг юқори крсаткич билан биринчи ринни Ўзбекистон жамоаси вакиллари эгаллади. Кейинги ўринлар қуйидагича кетма-кетликда:
• Россия — 2-ўрин;
• Беларус — 3-ўрин;
• Вьетнам — 4-ўрин;
• Хитой — 5-ўрин;
• Эрон — 6-ўрин.