Ўзбекистон қайси давлатларга олхўри экспорт қилмоқда

Ўзбекистон олхўри экспортини 23,3 минг тоннага оширди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида хорижга қиймати қарийб 19 млн долларига тенг бўлган 38,2 минг тонна олхўри экспорт қилган.
Олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 23,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 22,8 минг тонна;
Россия – 13,8 минг тонна;
Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
Беларусь – 98,6 тонна;
Монголия – 19,8 тонна.