ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматовни "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотлади.
“Давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни, йирик бунёдкорлик лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини оширишга қўшаётган катта ҳиссаси, ёш авлодни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Жуманиязович Раматов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотлансин”, - дейилган ҳужжатда.