Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев режими Россия ҳарбийларига қарши кимёвий қурол қўллади

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 31 июл куни Запорожье вилоятида топшириқларни бажараётган россиялик ҳарбийлар заҳарланиш белгилари билан ҳарбий госпиталга олиб келинди.
Sputnik
Уларнинг танасидан “Б” типидаги ботулотоксин моддаси топилган.
Россия барча таҳлиллар натижаларини Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотига юборади.
Херсон вилояти муваққат маъмурияти раҳбари Сальдо баёнотига кўра, кимёвий жанговар моддалар билан заҳарланиши бўйича қўшимча тергов олиб борилмоқда.
24 февралдан бери Россия Украинада ҳарбий операция ўтказмоқда, Владимир Путин бундан мақсадни “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
Унинг сўзларига кўра, операциянинг якуний мақсади - Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикаси ҳудудини ва Донецкнинг муҳим қисмини, шу жумладан Волноваха, Мариупол ва Святогорскни, шунингдек, бутун Херсон вилоятини, Запорожьенинг Азов вилоятларини тўлиқ эгаллаб олди.