ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. UzAuto Motors 2022 йил охиридан бошлаб Spark вa Nexia автомобиллари ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Бугундан бошлаб дилерлик марказларида ушбу автомобиллар учун шартнома бериш яна қайта тикланади.
Истеъмолчиларнинг замонавий автомобилга бўлган талабининг ортиб бораётганлиги сабабли, UzAuto Motors ишлаб чиқариш линияларини босқичма-босқич янги автомобил моделларига ўтказмоқда.
Детройтда General Motors компанияси вакиллари билан моделлар қаторини янгилаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш доирасида ўтказилган музокараларда, УзАуто Моторс заводи ишлаб чиқариш қувватини сезиларли даражада ошириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Chevrolet Tracker ва Onix билан бир қаторда Чевролет автомобилларининг замонавий моделлари билан кенгайтириш ва ишлаб чиқарилаётганларини янгилаш (фаcелифт) бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг июл ойида Chevrolet Tracker автомобили ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди. Орадан бир ҳафта ўтгач, ППВ (пред-продакшн) босқичида биринчи Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқарди. 2023 йил бошида Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Конвеерларнинг янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришга ўтказилиши муносабати билан, 2022-йил якунида Chevrolet Spark ва Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш тўхтатилади. Қолган бутловчи қисмлар йил давомида ушбу автомобил моделларининг турли конфигурациялардаги сўнгги партияларини чекланган миқдорда ишлаб чиқаришни давом эттириш имконини беради. Бугундан бошлаб, ушбу Chevrolet Sparkва Nexia автомобиллари сотувга чиқарилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда UzAuto Motors автомобилларига бўлган талабнинг юқори эканлигини инобатга олиб, компания Chevrolet Spark ва Nexia автомобиллари экспорт ҳажмининг бир қисмини ички бозорга йўналтиришга қарор қилди.