Бу қизиқ

Бош оғриғида ёрдам берадиган энг оддий тавсиялар

Мутахассис бош оғриғини олдини оладиган энг оддий тавсияларни айтди
Sputnik
Цефалголог ва отоневролог Анна Лацинованинг айтишича, бош оғриғини енгиш учун энг самарали йўл - уйқу режимини тўғри йўлга қўйиш. Кам ухлаш ёки аксинча кўп ухлаш - мигренга сабаб бўлувчи асосий сабаблардан бири. Бироқ, бош оғриғига фақат уйқу эмас, иш, дам олиш ва ҳатто овқат истеъмол қилиш вақтлари ҳам таъсир қилиши мумкин.
Кўпчилик учун севимли ичимлик қаҳва ҳам бошда ёқимсиз оғриқларга сабаб бўлади. Шифокорнинг сўзларига кўра, ичимликни бир кунда тўрт финжондан кўп истеъмол қилмаслик керак. Хусусан, жисмоний зўриқишлар ҳам бош оғриғини келтириб чиқаради.
“Бошда оғриқ бошланганда спорт билан шуғулланиш мумкин эмас. Бироқ, аэробика машқлари уни олдини олишда яхши самара беради”, - дейди шифокор.
Сурункали оғриқда эса мутахассис когнитив-хулқ-атвор терапияси курсларида даволанишни тавсия қилди. Бундай терапия нерв зўриқишлари ва стрессда ижобий таъсир кўрсатади.