Сирдарёда “Гуллар фестивали”га тайёргарлик бошланди - фото

Шаҳардаги хиёбонлар, марказий кўчаларнинг бўйларида ранг-баранг гулзорлар ташкил этилмоқда - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан Гулистон шаҳрида ўтказиладиган “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнлари бошланди. Бу ҳақида Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.
Айтилишича, ҳозирда ҳар бир ташкилот ўз биноси ҳудудини гул билан безатмоқда.
Сирдарёда “Гуллар фестивали”га тайёргарлик бошланди
Шунингдек, хиёбонлар, марказий кўчаларда ранг-баранг гулзорлар ташкил этилмоқда.
Сирдарёда “Гуллар фестивали”га тайёргарлик бошланди
“Гўзаллик байрами вилоят марказининг ўз номига монанд кўркам шаҳарга айланишига хизмат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Сирдарёда “Гуллар фестивали”га тайёргарлик бошланди
Маълумот учун, Сирдарё вилоятида “Гуллар фестивали” 2018 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади.