ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

ШҲТ аёллар эркинлигини қўллаб-қувватлашда фаол – Саида Мирзиёева

Форум аёллар учун иқтисодий мустақиллик, маиший зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради ва келакка ишонч билан қараш имкониятини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Бугун Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди. Ушбу ташкилот аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда фаолдир, деб ёзмоқда ўз саҳифасида Саида Мирзиёева.
Женский форум ШОС
ШҲТ доирасида аёллар ҳамжамияти шаклланиб улгурган ва унда нафақат режалар, янги имкониятлар муҳокама қилинади, балки келишувлар доирасида эришилган натижалар ҳақида ҳам маълумот алмашилади.
Минтақамиз аёллари учун иқтисодий мустақиллик фаровон ҳаёт эшикларини очибгина қолмай, оилавий ва маиший зўравонликка қарши курашишга ёрдам беради, касбий ўсиш ва мустақил ривожланиш, ўзи ва фарзандларининг келажагига ишонч билан қараш имкониятини беради.
Бугун мен аёллар тадбиркорлиги тилида, аёллар учун имкониятлар тилида гаплашмоқчиман ҳамда аёлларнинг муаммоларига ечим топилаётганини кўришни истардим. Ва бунда биз шахсий эркинлик ва молиявий мустақиллик йўлини танлаган минглаб аёллар билан ҳамфикрмиз, - дейди Саида Мирзиёева.
Женский форум ШОС
Маълумот учун, Тошкентда 19 август куниШҲТ аёллар форуми иш бошлади. Форумда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари саммити олдидан Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти давлатларининг хавфсизлик, иқтисодий ва ижтимоий соҳа етакчилари ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Тошкентда ўз форум ва учрашувларини ўтказишмоқда.