Мирзиёев Саудия Подшоҳини Ўзбекистоннинг юксак мукофоти билан тақдирлади

Салмон бин Абдулазиз “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган биринчи инсон бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатнинг юксак мукофоти – “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд
Маълумки, ушбу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилган.
У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.
Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.