Қишда, иситиш мавсуми бошланганда, кенг кўламли сиёсий инқироз юзага келиши мумкин. Оқибати қандай бўлади - РИА Новости материалида
Биринчиси кетди
Киев мэри Виталий Кличко мухолифатга кетишини маълум қилди. Ва аллақачон хориждан ёрдам олаётганини хабар берди: унинг укаси Владимир Германия билан инсонпарварлик масалаларини самарали ҳал қилмоқда. Собиқ боксчи шахсий ишонч кўрсаткичини 63 фоизга баҳоламоқдаа, “УДАР” партиясида эса 31%. У пистирма пайти айнан мен пойтахтни қутқарганман, демоқда.
Кличконинг айтишича, у Россиянинг ҳарбий операцияси ҳақида билган, шунинг учун ҳарбий ҳаракатларга тайёрланган. Дарҳол аҳолини узоқ қаршилик кўрсатишга чақирган, Зеленский эса “украинлар май ойига келиб бемалол кабоб пиширишлари” мумкин деб ваъда берган эди.
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони россияликларнинг ҳеч кимдан яширинмасдан Белоруссияда машғулотлар ўтказгани, кейин эса бирор қаршиликсиз Киевгача етиб келишгани ҳамда ҳукумат ҳеч қандай чора кўрмаганидан ғазабланган.
Украина пойтахти чеккасидаги жанглар ҳақида гапирар экан, Кличко Зеленский тайинлаган баъзи одамлар шунчаки қочиб кетишганини айтади. Бундан ташқари, президент Киевдаги ҳарбий маъмуриятга ўз одамини тайинлаган, бироқ барча масалалар билан ҳар доимгидек мэрнинг ўзи шуғулланган. У бошқача йўл тута олмайди, чунки уни халқ сайлаган.
Бунга қарамасдан, Зеленский Кличкога Мадриддаги НАТО саммитига боришига рухсат бермаган. Президент девони эса у билан фақатгина икки маротаба алоқага чиққан. Бош вазир Денис Шмигаль ҳам унга бефарқ.
Бироқ, Зеленский администрацияси раҳбари, маҳаллий ва минтақавий Конгресс раиси Андрей Ермак, барча украин шаҳарларини марказга бўйсундиришга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида Кличко, Украина шаҳарлари ассосиацияси раҳбари сифатида ўз-ўзини бошқариш тизимида қолишга қаттиқ туриб олган.
Кличко гарчи Германия паспорти унда бўлмасада, Зеленскийнинг жамоаси фуқароликни бекор қилиш билан таҳдид қилган демоқда. Бунга унинг Днепр ҳарбий-фуқаровий администрацияси раҳбари Геннадий Корбанга ҳужжатларини қайтариб беришга чақириғи баҳона бўлган: Корбан хорижга чиққан, бироқ қайта олмаган. Чунки Корбан Андрей Ермакнинг ғарб берган кредитларни нотўғри сарфлагани ҳақида миш-мишлар тарқатган. Президент девони Корбанни шундай жазолаган.
Корбан- Игорь Коломойскийнинг атрофидаги энг яқин одам. Коломойскийнинг ҳам фуқаролик бўйича муаммолари бор. 2019 йилда ОАВ лар тадбиркорнинг Донбасс, Днепр, Запорожье, Одесса, Харьков ва бошқа вилоятлар раҳбаридан иборат “мэрлар партия”си тузиш нияти борлиги ҳақида ёзган эди. Кличконинг ўз-ўзини бошқариш тизими балки унинг ўша лойиҳани қайта тиклаш ҳақида ўйлаганини билдириши мумкин.
Порошенконинг саргузаштлари
Собиқ президент парламентдаги энг йирик мухолифат фракция (“Европа бирдамлиги”)га раҳбарлик қилади. Унинг АҚШ ва Евроиттифоқ билан катта алоқалари бор. Назарий жиҳатдан у Кличко билан келишиб олиши мумкин. Охир-оқибат 2015 йилда улар узоқ вақтга бўлмасада, аммо бирлашишган эди.
Ҳозирча, Порошенконинг президентлик креслосига қайтиш имкониятлари кўп эмас. У ҳатто ҳеч қандай муаммоларсиз хорижга ҳам чиқа олмайди. Европага чиқа олган тақдирида ҳам Зеленскийнинг жосуслари у ҳақида иложи бўлса кўпроқ компромат топишга ҳарақат қилади: ё шампань шишаси билан, бир қараса бутикда рафиқаси билан ёки номаълум қиз билан суратга олишади.
Собиқ давлат раҳбарининг сафдошларига ҳам осон эмас. Масалан, Зеленскийнинг “Халқ хизматчиси” партияси депутати Марьяна Безуглова Украина Хавфсизлик хизматидан мамлакат раҳбариятини парчалашга уринаётган собиқ президент лагеридаги кўнгиллилар ва сиёсатчилар тармоғи фаолиятини текширишни талаб қилган. Гўёки барча муваффақиятларда армия қўмондонлиги, мағлубиятларда эса Зеленскийни айбдор қилиб қўймоқчи бўлишган. Қораверса, буни Москва манфаатларида бажаришмоқда.
Украина Хавфсизлик Хизматида мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ларзага келтирган улкан ботоферма тугатилганини маълум қилди. Украина ОАВ лари буни Порошенкога навбатдаги ҳужум сифатида қабул қилишди. Унинг тарафдорларини “порохоботлар” деб аташган.
Вазирлик берган хабарга кўра, қандайдир украин сиёсий партияси ёлғон аккаунтлар ёрдамида ижтимоий тармоқларда 400 минг одамлик гуруҳлар яратишган. Ва гуруҳларда Зеленский ҳамда Украина Хавфсизлик Хизмати бош кўмондони Валерий Залужнийни уруштириб қўйиши керак бўлган маълумотлар, президент девони ичидаги миш-мишлар, давлат раҳбари аёлини бадном қилишга қаратилган хабарлар тарқатилган. Силовикларнинг версиясига кўра, тармоқнинг бевосита раҳбари Россия фуқароси бўлган. Шунинг учун Украина Хавфсизлик хизмати баъзи украин сиёсатчиларининг “душман” ноғорасига ўйнамоқда деб ишончи комил.
Қиш яқин
Украина ОАВ лари ғазабда: махсус операция шароитида Зеленский ҳар қандай мухолифатни душманга воситачилик қилиш деб таққосламоқда. Фақат ғарблик хожаларигина уни кенг кўламли қатағон қилишдан тийиб туришибди. “Ҳаёт учун” мухолифат платформасида эса барибир бундайлар пайдо бўлмади, шунинг учун уни тезда тақиқлашди. Етакчиларидан бири бўлган Виктор Медведчукни эса давлатга хиёнат қилишда айблаб, қамашди. Худди шу иш бўйича гумонланувчи деб ҳисобланадиган Порошенко эса озодликда.
Сиёсатшунос Ростислав Ищенко Кличко демарши президент офисининг фуқаролик бўйича таҳдидидан сўнг қилган демоқда.
“Зеленский аллақачондан буён Киев раҳбариятига ўзига бўйсунадиган одамни қўйиш ҳаракатида. Ҳарбий ҳаракатлар туфайли Украина иқтисодиёти кескин тушиб кетди. Ва бу янада аҳамиятлига айланди. Чунки пойтахт - “соққали” жой. Кличко ҳимояланиш учун эътиборни ўзига қаратишга ҳаракат қиляпти”, - дейди эксперт.
Таҳлилчилар қиш келиши билан Украинада сиёсий вазият ёмонлашишини айтишмоқда. Ҳукумат иситиш мавсумини таъминлаб бера олмасликларини яширмаяпти. “Тобора кўпроқ сиёсатчилар олий бош кўмондон билан алоқа қилишдан қочишмоқда. Қишга келиб вазият ёмонлашади. Кличко эса совуқ печлар учун жавоб бермоқчи эмас, шунинг учун ҳаммасини президентга ағдаришга уриняпти”, -дейди сиёсатшунос Александр Дудчак.
Бунинг фонида норозилик кайфияти ошади, Зеленский эса ҳукуматни тобора ўзига бўйсундиради. Мухолифат эса жумладан, бирлашиб ҳимояланишга ўтади.
Зеленскийнинг душманлари ҳужумга ўтишадими, давлат тўнтариши ташкиллаштиришадими- бу ғарблик хожаларга боғлиқ. Дудчак тушунтиргандек, ғарблик хожаларнинг розилигисиз ҳеч ким таваккал қила олмайди. Чунки бундай ҳолатда АҚШ ва ЕИ кредитлар, қурол ва ўқ-дорилар бермай қўйиши мумкин.