Чусовитина Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Чусовитина таяниб сакраш дастурида энг яхши натижани қайд этди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина V Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, мусобақада таяниб сакраш дастурида иштирок этган Чусовитина энг яхши натижани қайд этиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.
Чусовитина ғалабадан кейин ўзбекистонликларга “Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур, буни ҳис қилдим ва бу менга жуда ёрдам берди!”, дея мурожаат қилди.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 марта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган.