ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. СССР парчаланганидан бошлаб Украина фашистик мафкурага тўлиб кетган ва бу охир-оқибат фожиага олиб келди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров таъкидлади.
“Муайян ирқнинг устунлиги ғояси жамиятда болаликдан сингдирилган. Буни ҳамма билади. Телеканалларнинг асосий улуши, шунингдек, Украина интернет майдони СССР парчаланганидан бери том маънода фашистик мафкура билан тўлдирилган. Бундан ташқари, болалар боғчалари, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида узоқ йиллар давомида Гитлер қадриятларининг тўсқинликсиз ташвиқоти мавжуд эди. Нацистларнинг бутун бир авлоди ўсиб чиқди, аммо Ғарбда бунга қадар ҳеч ким аҳамият бермади. Натижада буларнинг барчаси фожиага олиб келди”, деб ёзди Қодиров Telegram’даги каналида.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб ҳамжамияти, ҳатто Учинчи Рейх мафкурасидан энг кўп жабр кўрганлар ҳам бу мавзуда сукут сақлашда давом этмоқда.
“Россиядан бошқа ҳамма жим. Уйғониш, бегуноҳ Украина ҳақидаги ёлғон ғояларни рад этиш ва ҳақиқатга юз тутиш вақти келди. Шунинг учун бугунги Украина нацизм ва фашизм ўчоғи эканлигини айтишимиз керак. Ғарб, ўз навбатида, унинг ҳомийси”, дея қўшимча қилди у.