Швеция ва Финляндия Туркиянинг экстрадиция ҳақидаги талабларини бажармади

Туркия адлия вазири Боздағ: Швеция ва Финляндия экстрадиция бўйича талабларни бажармади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik Швеция ва Финляндия Анқаранинг экстрадиция бўйича талабларини ҳамон бажаришмаган. Бу ҳолатда мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиш жараёни тўхтатилади, дейди Туркия адлия вазири Бекир Боздағ .
“Туркиянинг ижобий қарори Швеция ва Финляндиянинг НАТО кириш жараёни тугаганини англатмайди. Бу жараённи бошлаш учун розилик эди. Агар берилган ваъдалар бажарилса, Туркия ҳам ўз сўзида туради. Акс ҳолда жараён тўхтатилади. Швеция ва Финляндия ҳукуматлари Туркиянинг экстрадиция талабларини ҳамон бажаришмади... Улар экстрадиция қилиши керак бўлган шахснинг террористик жиноятларга алоқаси йўқ”, - дея вазирнинг сўзларини келтиради Milliyet газетаси.
Россиянинг Украинадаги маҳсус ҳарбий операцияси фонида Финляндия ва Швеция 18 май куни НАТО бош котибига альянсга аъзо бўлиш учун ариза киритишган. Аввал Туркия аризаларни кўриб чиқиш жараёнларига тўсқинлик қилган эди. Бироқ, 29 июнь куни Туркия, Швеция ва Финляндия Анқаранинг барча хавотирларини ҳисобга олган хавфсизлик меморандумини имзолашди. Ўз навбатида Туркия ушбу икки Европа мамлакатининг НАТОга аъзолигига қаршилигини бекор қилди.