Ўзбекистонда кино ойлиги бўлиб ўтади

Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан 25 августдан 25 сентябргача жами 90 фильм республика кинотеатрларида бепул намойиш этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Кинематография агентлиги Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 25 августдан 25 сентябргача “Миллий кинофильмлар ойлиги” ойлигини ташкил этади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Аниқлик киритилишича, унда 30 та бадиий, ҳужжатли ва анимацион жами 90 фильм республика кинотеатрларида бепул намойиш этилади.
Мазкур акция “Ипак йўли дурдонаси” ХИВ Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ташкил этилмоқда.
Шунингдек, фильмлар давлат ва нодавлат телеканалларда ҳам намойиш этилади.
“Миллий кинофильмлар ойлиги”да таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этилиши режалаштирилган.