ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Ўзбекистонда бугун туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 балли ўта фаол босқичи кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, 18-19 август кунлари Ўзбекистонда магнит бўронининг ўта фаол боcқичи кузатилади. Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 балли магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
G4 даражали магнит бўрони юқорироқ таъсир кучига эга бўлиб, 6 балли магнит майдон геомагнит пўртана (шторм) кучига эга. Бу куч алоқа, электр тармоқлари, навигация тизими, сунъий йўлдошлар парвози, қувур ва трубалардаги индукция оқими, геологик қидирув ишлари ҳамда инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумот ўрнида, бугун кун давомида жуда кўпчиликда бош орқа қисмида карахтлик ва бироз кўнгил айниш ҳолатлари кузатилиши мумкин.